Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ҳисоблашича, Туркияда ўтказилган конституцион ислоҳотлар бўйича референдум Европа Кенгаши стандартларига мос равишда ўтмади. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатди.
Халқаро кузатувчиларнинг фикрича, референдумнинг техник томони яхши ташкил этилган, бироқ овоз берувчиларга кўзда тутилган ислоҳотлар ҳақида ҳиссиётлардан ҳоли ахборот тақдим этилмаган.
«Умуман олганда, референдум Европа Кенгаши стандартларига мувофиқ келмаган», — дейилади кузатувчилар миссияси баёнотида.