Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Youtube 2019 йилда рекламадан қанча даромад топгани маълум бўлди
4.02.2020 16:15,  
697

Alphabet компаниясига тегишли Youtube бутунжаҳон видеохизмати даромадлари ошқор қилинди. Йиллик ҳисобот компания сайтида эълон қилинди.

Alphabet – Google‘нинг асосий компанияси. Охирги марта Youtube‘нинг даромадлари 2006 йили ошкор қилинган эди. Ўша йили Youtube 1,65 миллиард доллар даромад келтирган. Ундан сўнг энг катта видеохизматнинг давромадлари ошкор қилинмаган эди.

Ушбу гигант видеохостинг 162 миллиард доллар турувчи Alphabet компаниясининг бир қисмидир. Alphabet даромадлари бир йил ичида 18% га ошган.

2019 йилда компания жами $15,15 млрд ишлаб топган. Бу 2018 йилдаги $11,2 млрддан 36% кўпроқ демак.

Ушбу гигант видеохостинг 162 миллиард доллар турувчи Alphabet компаниясининг бир қисмидир. Alphabet даромадлари бир йил ичида 18% га ошган.

Мавзуга доир: Америкада яна бир IT гиганти капитализацияси $1 трлнга етди

Alphabet ҳамда Google’нинг бош директори Сундар Пичаининг сўзларига кўра, YouTube’да 20 миллиондан кўпроқ пуллик хизматдан фойдаланадиган обуначилар бор (YouTube Premium ва YouTube Music), яна 2 миллиондан зиёд обуначилар YouTube TV’га уланишган. Улардан олинаётган даромад алоҳида кўрсатилмаган. Ушбу даромад “бошқа манбалардан олинган даромадлар” қисмига қўшиб юборилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан