Зангиотадаги фарм паркда украин ширкати дори ишлаб чиқаради

Зангиотадаги фарм паркда украин ширкати дори ишлаб чиқаради

Аввал хабар қилинганимиздек, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг қурилиши бошланди.

Янги фармацевтика кластеридаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда чет эллик шериклардан бири Украинанинг "Фармак" компанияси бўлиб, у 260 дан ортиқ турдаги дори-дармонлар, 10 га яқин тиббий маҳсулотлар, диабет учун қўшимчалар ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқаради. У Украинадаги барча турдаги дори-дармонларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича етакчи ҳисобланади.

Ушбу лойиҳа импорт ўрнини босиш, эндокрин тизим ва патологик касалликларни даволаш учун дори-дармон ишлаб чиқаришни йўлга  қўйиш, маҳаллий фармацевтика ва муҳандислик мутахассисларидан замонавий кадрлар тайёрлаш масалаларини ҳал этади.

Компания Европанинг GMP стандартига мос келадиган таблеткалардан йилига 500 миллион дона ишлаб чиқаради.