Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОАВ: Ўзбекистон Евросиё Иқтисодий Иттифоқига киришидаги зарурий шартлар ва эҳтимолий хавф-хатарлар таҳлили 2019 йил охиригача якунланади
3.10.2019 10:32,  
380

Россия Федерациялар Кенгаши раисаси Валентина Матвиенкога кўра, бундай таҳлил ЕОИИга аъзо барча мамлакатларда ўтказилади, улар янги аъзога нисбатан қўшма қарор қабул қилади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Валентина Матвиенко Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувдан кейин ушбу мамлакатнинг ЕОИИга қўшилиши билан юзага келадиган эҳтимолий шартлар ва хавф-хатарлар таҳлили 2019 йил охиригача якунланиши керак, дея баёнот берди.

“Президентларимиз ишчи гуруҳи тузишга келишиб олишди. Россия томонидан бу ишчи гуруҳга бош вазирнинг биринчи ўринбосари Антон Силуанов бошчилик қилади. Гуруҳ ўта изчил иш олиб боради, Ўзбекистон ЕОИИга қўшилишидаги эҳтимолий шарт-шароитлар, хавфлар ва салбий оқибатлардан қочиш имкониятини таҳлил қилади. Бундай таҳлиллар йил охиригача якунланиши лозим”, деди Матвиенко.

Унинг қўшимча қилишича, бундай таҳлилларни ЕОИИга аъзо барча давлатлар ўтказади, шу тарзда янги аъзо қўшма қарор билан иттифоққа қабул қилинади.

“Ўзбекистон президенти иқтисодий ҳамжамиятларда қатнашиш бугунги кун воқелиги эканини яхши тушунади. У сўнгги қарорни қабул қилишдан олдин иттифоққа кириш шартларини жуда жиддий таҳлилдан ўтказиш кераклиги, бу мамлакат иқтисодига зарар бериш-бермаслиги, ишчи ўринларига таъсири ва бошқа масалаларни ўрганиш лозимлиги ҳақида айтган гапларида ҳақ”, дея урғу берди Валентина Матвиенко.

КХШТга қайтиш

Матвиенкога кўра, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) ҳам Ўзбекистон ўз таркибига қайтиши ҳақидаги саволни кўриб чиқишга тайёр, аммо ҳозирча бу савол кун тартибига қўйилмаган.

“Бундай имконият бор: КХШТ эшиклари Ўзбекистон учун доимо очиқ, аммо ҳозир бу масала муҳокама қилинмаяпти. Ўзбекистон қонунчилигида айни пайтда мавжуд меъёрлар унга ҳозирча бу каби (ҳарбий) иттифоқларга қўшилишга рухсат бермайди”, деди у.

Шу билан бирга Матвиенко Ўзбекистон КХШТга келажакда аъзо бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди.

Ўзбекистон 1992 йили КХШТни тузувчи давлатлар қаторида бўлган, бироқ 1999 йили ташкилотга аъзолигини тўхтатган. Етти йиллик танаффусдан кейин 2006 йил июлда аъзолигини тиклаган, ўша йилнинг 16 августида бу қарор протокол билан мустаҳкамлаб қўйилган. 2012 йили эса Ўзбекистон яна бир бор КХШТга аъзолигини тўхтатган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан