Зеленский президентликдан кетиш шартини маълум қилди

Зеленский президентликдан кетиш шартини маълум қилди

Владимир Зеленский. Фото: AP

Украина Президенти Владимир Зеленский Би-би-сининг HardTalk дастурига берган интервюсида рейтинг учун ишламаслиги ва ҳокимятга ёпишиб қолмаслигини айтиб, давлат раҳбари лавозимини бошқа одам эгаллаши шартини маълум қилди.

“Агар мен [Донбасдаги] урушни якунлай олмасам, демак ушбу фожеали воқеани якунланйдиган бошқа одам келиши керак”, - деди у.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Қрим масаласида Россия Президенти Владимир Путин билан тинчлик битими тузилишини истисно этмайди. “Мен бунга ишонаман. Аксинча бўлганида, мен Украина президенти бўлмас эдим. Бу жуда қийин ва бу ерда бизга бутун дунёнинг кўмаги керак, бу ҳақиқат”, - деди Украина раҳбари.

“Бугун бизда фақатгина “Норманд формати” борлигини яхши тушунамиз ва биз Минск йўналиши бўйича кетмоқдамиз”, - дея қўшимча қилди Зеленский. У “Норманд тўртлиги” (Россия, Украина, Германия ва Франция) раҳбарларининг 2019 йил декабрдаги келишувларининг асосий нуқтаси Украинанинг шарқида ўт очишни тўхтатиш эканлигини эслади. "Мен бу нуқта бугун амалга оширилганига ишонаман", - деди президент.

Шу билан бирга, Зеленский Россия билан Донецк ва Луганск вилоятлари Киев томонидан назорат қилинмайдиган туманларнинг алоҳида мақомига нисбатан келишмовчиликларга ишора қилди. Шунингдек, у Донбассдаги Россия билан чегара назоратини маҳаллий сайловлардан сўнг Украинага ўтказишга рози эмаслигини билдирди. “Биз у ерда сайловларни таъминлай олмаймиз. Кузатувчиларнинг ҳеч бири келмайди. <...> Аммо биз Минск бўйлаб юрмоқдамиз. Ҳа, Минск учун бироз мослашувчан бўлиши учун зарур бўлган бир нарса бор. Вақт ўтганини тушунасиз ... ”, - деди давлат раҳбари.

Март ойида Зеленский The Guardian нашрига берган интервюсида Киев бир йил ичида олдинга силжишга эриша олмаса, Донбасс бўйича Москва билан музокаралардан чиқиб кетишга тайёр бўлишини айтди. Президентнинг сўзларига кўра, у “украин халқи унга берган” беш йилни шартномалар устида ишлашга ажрата олмайди.

Зеленский жамоаси Қримни Украина ҳукумати назоратига қайтариш стратегиясини ишлаб чиқмоқда, деди унинг Қримдаги вакили Антон Кориневич 2019 йилда. Украина раҳбарининг ўзи мамлакат яриморолнинг "қўшиб олинишини" кечирмаслигини ваъда қилди. Бироқ Москва бир неча бор 2014 йил март ойида бўлиб ўтган референдумдан сўнг Россиянинг таркибига кирган Қримнинг ҳудудий мансублиги масаласи ёпиқлигини айтди.