Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Зеленский Саакашвили номзодини бош вазир ўринбосарлигига тавсия қилди
22.04.2020 21:43,  
454

Грузиянинг собиқ етакчиси ҳамда Порошенко даврида Украинанинг Одесса вилояти губернатори бўлган Михаил Саакашвили номзоди Украина бош вазирининг ислоҳотлар бўйича ўринбосарликка  мамлакат президенти томонидан тавсия қилинди. 

«Мен президент Зеленскийни сайловлар давомида қўллаб-қувватлаганман, у бу лавозимни эгаллаб келган вақтгача, у ва унинг жамоасига Украина катта умидлар боғлаган. Мен Украинада ва ундан ташқарида ўрганган тажрибаларим жамланган дастуримни Олий Радага тақдим этдим», - деб ёзади Саакашвили ўзининг фейсбук саҳифасида.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, у Зеленский атрофидаги «Украина парламентидаги ватанпарвар кучлар ҳамда жамиятдаги бошқа кучлар билан» биргаликда ишлашга тайёр.

«Украина ҳақиқати» нашрининг хабар беришича, Рада унинг номзодини 24 апрелда кўриб чиқади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан