Galaxy Note 8’нинг ҳақиқий сурати илк бор намойиш қилинди

02.08.2017 | Технологиялар | 2651

Venture Beat нашри блоггери Эван Бласс ўзининг Твиттердаги саҳифасида сентябрь ойида сотувга чиқиши кутилаётган смартфон суратини эълон қилди.

Интернет тармоғида тарқалишга улгурган суратдаги смартфон ҳақиқатдан ҳам Galaxy Note 8 эканлиги Samsung компанияси томонидан расман тасдиқланмаган бўлсада, унинг «ўта ишончли манба»дан олингани айтилмоқда.

Galaxy Note 8 23 август куни Нью-Йоркда омма эътиборига ҳавола қилиниши кутилмоқда. Сотувга чиқарилганда дунёнинг энг қиммат смартфони бўлиши кутилаётган смартфон Европа бозорларида қарийб 1 000 евродан сотувга қўйилади.

Ҳозирча янги смартфоннинг техник кўрсаткичлари бўйича маълумот йўқ. Унинг асосий камераси иккита бўлиши ва портлаб кетмайдиган батареяга эга бўлиши кутилмоқда. Note 8смартфонининг ўтмишдоши бўлган Galaxy Note 7 гаджети ўтган йилнинг кузида сотувга чиққан ва батареяларидаги муаммо сабаб Samsung компанияси катта зарар кўрган эди.

Қуйидаги суратда Galaxy S8 ва Galaxy Note 8 смартфонлари солиштирилган: