Туркманистон президенти мерганлик бўйича ҳарбийларга дарс ўтди (видео)

02.08.2017 | Жаҳон | 3013

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхобод яқинида ўтказилган ҳарбий машғулотда қатнашди, деб хабар қилди "Туркманистон хроникаси".

Туркманистон президенти мерганлик бўйича ҳарбийларга дарс ўтди.

Ўқув-машғулот давомида Туркманистон Миллий армияси моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий техника ва қуроллар билан таъминлаш, ҳарбий бўлинмаларни малакали кадрлар билан таъминлаш масалалари шахсан Туркманистон президенти томонидан  назоратга олиниши таъкидлаб ўтилди.