Эрдўғон: Доғистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари терактга алоқадор

05.07.2016 | Жаҳон | 1562

Туркия президенти Тоййип Эрдўғон  Истамбул аэропортидаги терактга қайси мамлакат фуқаролари алоқадор эканлигини айтди.

“Теракт туфайли ҳибсга олинган кишилар сони 30 кишиги етди. Улардан олинган маълумотларга асосида биз муҳим хулосага келдик… Биз улар Доғистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари  эканлигини аниқладик. Афсуски, булар қўшни ва яқин мамалкалардир”, — деди Эрдўғон журналистларга.

Эслатиб ўтамиз, 28 июн Истамбул аэропортида  уч портлаш ва бир неча ўқ узишлар бўлди. Теракт оқибатида 44 киши қурбон бўлди ва 239 кши жароҳатланди.