Россия ҳарбий самолёти АҚШ билан Очиқ осмон келишуви доирасида келишилган парвозни амалга ошириб, 9 августда Капитолий, Пентагон, Оқ уй ва президентнинг бошқа қароргоҳлари ҳамда Вашингтон яқинидаги махфий ҳукумат бункери устидан учиб ўтди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.
CNN икки манбасига таяниб маълум қилишича, самолёт, шунингдек, Дональд Трамп ўз таътилини ўтказадиган Бедминстер шаҳри осмонида ҳам парвоз қилган.
Бунда гап йўналиши Америка ҳукумати билан келишилган Ту-154 самолёти ҳақида бормоқда. Унинг бортида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари вакиллари бўлган.
Нашр элатишича, аввалроқ Очиқ осмон бўйича битим доирасида Россия осмонида Польша ва Словакия мутахассисларининг биргаликдаги кузатув парвози амалга оширилган эди.