Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда катта миқдордаги хорижий валютага сотиб олинган дарахтлар қуриб қолди
11.08.2017 00:10,  
4

Эсингизда бўлса, ушбу йилнинг апрел ойида Самарқандда трамвай йўлининг очилиш маросими бўлиб ўтган эди ва Шавкат Мирзиёевниг шахсан ўзи унда иштирок этган эди.

Мана, орадан 3 ой ўтар-ўтмас, яшил кўкламзорлару, чет элдан валюта ҳисобига олиб келинган манзарали дарахтлар қуриб қолди.

Facebookдаги Samarkand&Самаркандцы фойдалананувчиси бу борада шундай ёзган: 

“Ушбу йилнинг баҳорида трамвай ҳалқаси қурилган Саттепо массивида атроф-муҳит чиройли қилиб қўйилган эди. Майсазорлар, каштан дарахтлари экилган эди. Ҳар куни кечқурув сув ташийдиган машина келиб уларни суғориб кетар эди. Ўтлар ҳам ўсиб ҳамма ёқ кўм-кўк бўлиб қолган эди. Лекин аҳолининг қувончи узоққа чўзилмади. Охирги икки ой давомида ҳеч ким у ерни суғормади, майсазор ва дарахтлар қуриб қолди. Ахир ушбу ҳудудни ободонлаштириш учун қанча давлат маблағи сарфланган эди-ку!? Мен ватанпарвар сифатида бунга бефарқ қараб тура олмайман. Шаҳар ҳокимияти ушбу вазиятга эътибор беришини истайман!”, — деб ёзади Саттепо массивида яшовчи Рашид Темиров.

Ушбу пост авторини ижтимоий тармоқда барча қўллаб-қувватлаган ва муаммога бефарқ бўлмай уни жамоатчилик муҳокамасига чиқаргани учун унга раҳмат айтишган.
 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан