Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қатар 80 мамлакат фуқаролари учун визаларни бекор қилди. Ўзбекистон рўйхатда йўқ
11.08.2017 00:28,  
31

Қатар ҳукумати 80 мамлакат фуқаролари учун виза талабларини соддалаштирди ва уларга мамлакатга келишлари билан виза бериш имконини йўлга қўйди. Бу ҳақида Қатарнинг расмий туристик портали Visit Qatar'да хабар берилди.

Биринчи рўйхатга Франция, Германия, Италия, Греция, Туркия каби 33 мамлакат фуқаролари киритилган. Улар Қатарга келиши билан 180 кунга виза олиши мумкин. Шулардан 90 кунини улар Қатарда ўтказиши мумкин.

47 мамлакат фуқаролари 30 кунга кўп марталик кириш-чиқиш рухсатномасини олади, бу рухсатномани яна 30 кунга узайтириш мумкин бўлади. Бу рўйхатга собиқ СССРнинг бир қатор давлатлари, шу жумладан, Озарбайжон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Молдова, Россия ва Украина киритилди. Ўзбекистон рўйхатда йўқ.

Рўйхат вақт ўтиши билан ўзгартириб борилиши айтилмоқда.

Виза тартибининг осонлаштирилиши — Қатарда туризмни ривожлантириш стратегиясининг бир қисми. Режага мувофиқ, 2030 йилга келиб мамлакатга ҳар йили 7 миллион турист келиши лозим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан