Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда уч ўсмир таксичини арқон билан бўғмоқчи бўлди
14.08.2017 16:29,  
17

Тошкентда 7 август куни тунги соат 23:50да уч номаълум шахс Сирғали туманида таксига ўтиришган.

"Спарк" автомобилини Сурат Валиев бошқарган. Номаълум шахслар такси ҳайдовчисига ҳужум уюштиришган, улар таксичининг бўйнига арқон ташлаб, пичоқ билан дағдаға қилишган. Аммо ҳайдовчи ҳужум уюштирганларга қаршилик кўрсатган, уларнинг қўлидан қочиб чиқиб, автомобил салонини тарк этишга муваффақ бўлган. Ҳеч нарсасиз қолган тажовузчилар жиноят содир этилган жойдан ғойиб бўлишган", — дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

Ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноят Пак Александр ва балоғат ёшига етмаган ўспиринлар Ян Калан ҳамда Роман Шепелев томонидан содир этилгани аниқланган.

Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги ўрганилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан