Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бош вазир Абдулла Арипов Қирғизистонда чегара масаласида музокара ўтказади
15.08.2017 16:12,  
3

2017-йилнинг 16-август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Қирғизистон Республикасида бўлади, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар маҳкамаси матбуот-хизмати.

"Ўзбекистон делегацияси Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ва Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон ҳукуматлараро комиссиялари мажлисларида иштирок этади", — деб қўшимча қилинган хабарда.

Қирғизистон томонидан Ҳукуматлараро комиссияларнинг ҳамраиси Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооробай Жеэнбеков эканлиги айтилган.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан