Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Бош вазири Қирғизистон Президенти билан учрашди
16.08.2017 13:03,  
4

Айни вақтда амалий ташриф билан Қирғизистонда бўлиб турган Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Президент Алмазбек Атамбоев билан учрашди.

Қирғизистон Бош вазири Сооронбай Жээнбеков ҳам иштирок этган учрашув чоғида икки давлат ўртасидаги турли соҳалар юзасидан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Алмазбек Атамбоев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек-қирғиз ҳамкорлигини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшаётганини алоҳида таъкидлади.

Ўз навбатида, Абдулла Арипов ҳам Президент Алмазбек Атамбоевга Шавкат Мирзиёевнинг саломини етказиб, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан