Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ford заводидаги “ёрдамчи робот”ни томоша қилинг
19.07.2016 18:46,  
25

Ford ва немисларнинг KUKA Roboter GmbH компанияси ҳамкорликда одамсимон манипулятор яратди. Уни Кўлндаги заводнинг йиғув линиясида синовдан ўтказмоқда. Синовда бўйи бир метрча бўлган иккита робот иштирок этяпти, деб ёзмоқда carzone.uz.

Робот инсон қўл ҳаракатини айнан такрорлай олади. Масалан, қаҳва қуя олади. Бирор-бир детални тегишли жойга етказиб тутиб туриши мумкин, қолган ишни жонли хизматчи тугаллайди. Ҳозирги вақтда электрон ёрдамчи Fiesta автомобилига амортизатор ўрнатишга ёрдамлашмоқда.

Робот турли “панжа”лар билан ишлай олади: “кафт”дан тортиб махсус тутқичгача ўрнатиш мумкин. Роботлар йиғув майдончасидан жилмайди, сенсорлари воситасида инсон қўл ҳаракатини “англаб”, ёрдамлашади.

“Роботлар ишни осон тарзда бажаришга ёрдамлашади. Улар ўз қобилияти билан ходимларимиз сафини тўлдиради ҳамда ишлаб чиқариш ва Ford русумларини ясашда янги имкониятлар эшигини очади”, деди “Форд”нинг Европадаги операцион бўлими директори Карл Антон.

Келажакда электрон ёрдамчилар сони “Форд” заводларида янада оширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан