Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда валютага оид ҳисоб-китоблар тизимига ойдинлик киритилмоқда
13.09.2017 14:58,  
16

Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аввал сотилган товарлар (хизматлар) бўйича хорижий валютада ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширилиши мумкинлиги тўғрисида келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олиб Марказий банк қуйидагиларни маълум қилади:

Маълумки, Президентнинг 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5177-сонли Фармонига кўра республика ҳудудида товарлар (хизматлар) учун хорижий валютада тўловларни амалга ошириш тақиқланган, халқаро тажрибага мувофиқ халқаро тўлов карталари орқали амалга ошириладиган тўловлар бундан мустасно.

Фуқаролик Кодексининг 4-моддасига кўра, фуқаролик қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин вужудга келган муносабатларга нисбатан қўлланилади.

Ушбу меъёрга асосан, ПФ-5177-сонли Фармондаги мамлакат ҳудудида чет эл валютасидаги тўловларни амалга оширишни таъқиқловчи тартиб ушбу Фармон чиққунига қадар хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида мамлакат ҳудудида чет эл валютасида сотилган товарлар (хизматлар) бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширилишида тадбиқ этилмайди.

Шу муносабат билан, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида мамлакат ҳудудида мазкур Фармон чиққунига қадар сотилган товарлар (хизматлар) бўйича чет эл валютасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга йўл қўйилади.

Бунда Фармон чиққунига қадар сотилган ва мижозлар томонидан Фармон чиққанидан сўнг товарларни (хизматларни) қайтариш ҳолатлари юз берганда, мижозларнинг танловига кўра маблағларини чет эл валютасида ёки маблағларни қайтариш амалга оширилаётган кундаги Марказий банкнинг чет эл валютасининг сўмга нисбатан эълон қилинган курси бўйича миллий валютада олиш ҳуқуқига эга.

Тижорат банклари хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида юқоридаги Фармон чиққунига қадар чет эл валютасида сотилган товарлар (хизматлар) бўйича маблағларни ҳисоб-рақамларга кирим қилиш ва пул маблағларини ўтказишни қўшимча бюрократик тўсиқларни яратмасдан амалга оширадилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан