Россия ҳукумати ўз автомобилларини сотиб олган хорижликларга кредит бериши мумкин

26.09.2017 | Иқтисод | 2959

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан учрашган Савдо-саноат вазири Денис Мантуров ҳукумат Россия автомобилини сотиб олган хорижликларга ҳам имтиёзли кредит беришни режалаштираётганлигини айтди. Бу ҳақда Carzone ёзмоқда.

Вазир имтиёзли автокредит мамлакатнинг ички бозорида самарали ишлагани ва энди уни ташқи бозор учун ҳам қўллаш режаси борлигини билдирди. Мантуровнинг фикрича бу яқин-орада амалга ошириладиган янги йўналиш бўлади. “Яъни Россия автомобилининг хорижлик харидорлари учун хориж банкларидаги кредитни компенсациялаш”, деб тушунтирди вазир.

Бундан ташқари, Россия автомобилларининг экспорти ошиши билан самарали чоралар кўриб борилишига ҳам ишора қилинди.