Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент ИИББ Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон қўлга олиниши юзасидан изоҳ берди
28.09.2017 17:47,  
667

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи Дониёр Тошхўжаев 28 сентябрь, пайшанба куни бўлиб ўтган брифинг чоғида ёзувчи Нурулло Отахонов (Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон)нинг қўлга олиниши юзасидан изоҳ берди. 

Эслатиб ўтамиз, куни кеча 27 сентябрь тонгида Истанбулдан Тошкентга қўнган таниқли адиб Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон – Нуролло Отахонов Ислом Каримов халқаро аэропортида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳибсга олингани ижтимоий тармоқларни ларзага келтирди.

"Нурулло Отахоновга нисбатан 11 май куни Жиноят кодексининг 159-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Мазкур жиноят иши бўйича бир қатор тергов ҳаракатлари олиб борилган ва унга нисбатан сиртдан 159-модданинг 1-қисми, 244-1-модданинг 3-қисми, «г» банди билан айблов эълон қилинган, эҳтиёт тарзида қамоққа олиш чораси танланган ва у қидирувга берилган."

"Ҳозирги вақтда жиноят иши бўйича унинг, дейлик, амнистия қўллашни сўраб, кечирим сўраб берган мурожаати ёки у республикага келаётгани, эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақидаги илтимоси ҳақида бирорта ҳужжат йўқ. У расман ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилмаган. Бизда бундай маълумот йўқ."

"Ҳозирча тергов олиб борилмоқда. Биз барча зарур тергов тадбирларини ўтказамиз, агар зарурат туғилса, қўшимча экспертиза белгилаймиз. Агар унинг айби тасдиқланмаса ёки унинг ҳаракатлари амнистия актига тушадиган бўлса, биз, табиийки, қонунга мувофиқ қарор қабул қиламиз."-  деди Тошкент ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев.

Изоҳ:

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, 159-модда 1-қисми:

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга, ҳокимиятни босиб олишга ёхуд қонуний равишда сайлаб қўйилган ёки тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудий яхлитлигини Конституцияга хилоф тарзда бузишга очиқдан-очиқ даъват қилиш, шунингдек, бундай мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш –

энг кам ойлик иш ҳақининг олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, 244-1 модда (г банди):

Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш, шунингдек диний-экстремистик, террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ёки.

Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш, худди шунингдек фуқаролар тотувлигини бузиш, туҳматона, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатиш ҳамда жамиятда қарор топган хулқ-атвор қоидаларига ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа қилмишларни содир этиш мақсадида диндан фойдаланиш, шунингдек диний-экстремистик, террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса –

беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан