Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистон 2 минг тоннадан ортиқ ўзбек уранини сотиб олмоқчи
17.10.2017 17:05,  
2891

Ҳиндистон Ўзбекистондан ўзининг атом электр станциялари учун 2 минг тонна уран сотиб олиш ҳақида музокара олиб бораяпти.

“Ўзбекистон дунёдаги уран экспортчилари орасида 7- ўринда туради ва Ҳиндистон учун стратегик уран захирасини яратиш бўйича муҳим ҳамкорга айланади. Нью-Дели ўз реакторларига 5 йиллик ёқилғи таъминотини яратиш лойиҳаси устида ишламоқда”, – дейилади The Economic Timesда.

Нашр хабарига кўра, қимматли ёқилғини етказиш муҳокамаси Остонадаги ШҲТ саммити доирасидаги давлатимиз раҳбари ва Ҳиндистон Бош вазири Нареандр Модининг учрашуви давомида бўлган.

“Айнан шу учрашув вақтида Ўзбекистон Президенти ҳамкорликни янги даражага кўтаришни таклиф қилди… Умуман олганда, Остонадаги учрашув икки мамлакат муносабатида бурилиш бўлди деса муболаға бўлмайди. Ушбу ўзгариш ўлароқ, Ҳиндистон Ўзбекистонга катта миқдордаги инвестиция амалга ошириши кутилмоқда”, – дейилади манбада.

Қайд этиш лозим, уран стратегик муҳим хом ашё ҳисобланади ва унинг экспорти ҳамкорга бўлган ишончни билдиради.

Хабарда таъкидланганидек, Ўзбекистон делегацияси хом ашёни етказишга оид масалаларни муҳокама қилиш учун августда Ҳиндистонга ташриф буюрган. Шу тариқа, турли баҳоларга таянган ҳолда, шартнома имзоланганидан сўнг, Ҳиндистон Ўзбекистондан 2000 тонна уран импорт қилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан