Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЕТТБ Ўзбекистондаги лойиҳалар учун 110 млн доллар кредит ажратди
19.10.2017 21:11,  
13

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) директорлар кенгаши Ўзбекистондаги лойиҳалар учун умумий қиймати 110 миллион долларлик иккита кредит ажратди.

"Лондонда ЕТТБ директорлар кенгаши Ўзбекистонда амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун 110 миллион доллар миқдорида кредит ажратилишини бир овоздан маъқуллади", — деди агентлик суҳбатдоши.

Хусусан, ЕТТБ Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки учун 100 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит ажратди. Умумий сумманинг 70 миллион доллари кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштиришга, 30 миллион доллари савдони молиялаштиришга йўналтирилади.

Шунингдек, ЕТТБ шарбатлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Agromir Juice МЧЖ ҚКга 10 миллион доллар кредит ажратди. Ушбу маблағ Самарқанд вилоятида корхона учун замонавий омбор мажмуаси қуришга йўналтирилади.

Ўзбекистон 1992 йил апрелида ЕТТБга аъзо бўлган, 1993 йил майида Тошкентда банк ваколатхонаси очилган. ЕТТБнинг маълумотларига қараганда, банк ўтган давр мобайнида Ўзбекистон ҳукумати ва хусусий компанияларга 54 лойиҳа учун 899 миллион евро миқдорида кредит тақдим этган. Банк Ўзбекистондаги лойиҳалар учун охирги марта 2007 йилда кредит ажратганди.

Шу йилнинг март ойида Ўзбекистонга ЕТТБ президенти Сума Чакрабарти бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Ўзбекистон ТИВнинг маълум қилишича, транспорт ва коммунал инфраструктура, банк ва кичик бизнес соҳасида ЕТТБ билан ҳамкорликда 1,5 миллиард долларлик лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан