Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ўртасида имзоланган ҳужжат бекор бўлиши мумкинми?
12.11.2017 14:29,  
6

"Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик" мавзуидаги халқаро конференция якуни бўйича ўтказилган брифинг давомида Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов куни кеча Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида имзоланган уч давлатнинг чегаралари туташган нуқтаси жойлашган ўрнини аниқлаш ва унинг ҳудудида давлат чегараларини делимитация қилиш ҳужжати БМТ томонидан кафолатланади, дея таъкидлади.

Брифинг давомида "Qalampir" нашри раҳбари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Камиловга "Учала мамлакат ўртасида бирор муаммо чиқгудек бўлса, бу чегара юзасидан имзоланган янги ҳужжатга таъсир ўтказадими?", — деган савол билан мурожаат қилди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ушбу ҳужжатлар устида узоқ вақт ва пухта иш олиб борилганини қайд этди.

"…Мамлакатлар ўртасида қандайдир тушунмовчилик ва муаммо чиқса, бу ҳужжатга ҳеч қандай таъсири бўлмайди. Уч томонлама шартнома мисолида олиб қарасак, шартнома икки давлат эмас, уч мамлакат ўртасида имзоланди. Бу ҳужжатлар ратификация қилингандан сўнг, биз уларни БМТга юборамиз. Бу эса ҳужжатни халқаро жиҳатдан кафолатлайди ва, шубҳасиз, буни бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Чегараларни делимитация қилиш — бу жуда мураккаб ва жуда оғир жараён. Биз Қирғизистон билан 85 % чегарамизни келишиб, делимитациядан ўтказдик. Лекин 15 %и қолди, бироқ бу ҳам осон иш эмас. Келажакда бу борадаги ҳамкорликни давом эттирамиз.

Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, чегара қисмларининг жуда оғир ҳудудлари бор. Қирғизистоннинг ичкарисида кичик-кичик анклавлар бор ва у ерда ўзбек аҳолиси яшайди. Хўш, нима қилиш керак? Тўғридан тўғри йўл йўқ, ё йўл очишимиз керак, ё ўзаро келушувга бориш керак. Қирғизистонда яшайдиган ўзбек фуқароларини манфаатларини Ўзбекистон ҳимоя қилиши лозим.

Бу ерда гап фақат чегара эмас, 1 нафарми ё 5 нафарми — ўша ердаги Ўзбекистон фуқаролари ҳақида кетяпти. Биз уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиб, керакли шароитларни яратиб беришимиз керак.

Албатта, имзоланган ҳужжатлар юзасидан шубҳалар туғилиши табиий. Бу ҳужжатларни кичик гуруҳ имзолаётгани йўқ. Биринчидан, ҳукумат иштироки бор. Иккинчидан, бу ҳужжат парламентдан ратификациядан ўтади. Учинчидан, ҳужжат БМТга топширилади. БМТ эса шубҳа уйғонмаслигига кафолат беради. Ҳаёт мураккаб, буёғини кўрамиз…", — деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, шартнома ратификация қилинган ёрлиқлар алмашилган кундан бошлаб кучга кирди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев анжуман очилиш маросимида ушбу тарихий ҳужжат бир-бирига қўшни бўлган уч мамлакат ўртасидаги ўзаро дўстликни янада мустаҳкамлашини таъкидлаб ўтган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан