КХДР: Бугунги кунда фақат уруш қачон бошланиши масаласи очиқ қолмоқда

07.12.2017 | Жаҳон | 3039

АҚШ ва Жанубий Кореянинг яқинда бошланган қўшма ҳарбий машғулотлари, шунингдек, америкалик мансабдорларнинг баёнотлари Қўшма Штатлар КХДРга қарши зарба беришга тайёргарлик кўраётганидан далолат бермоқда. Бу ҳақда КХДР ташқи ишлар вазирлигига таяниб, Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди.

Дипломатлар «Америка сиёсатчиларининг дағдағали баёнотлари ва КХДРга қарши қаратилган машқлар уларда хавотир уйғотаётгани»ни билдирди.

Шунингдек, Шимолия Корея ТИВ «АҚШ мансабдорларининг баёнотлари КХДР ярим оролда урушга тайёргарлик кўриши лозимлиги ҳақидаги огоҳлантириш эканлиги»ни таъкидлади.

КХДР дипломатларига кўра, бугунги кунда «фақат бир савол — уруш қачон бошланиши очиқ қолмоқда».