Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кобулда ўзбек тилида ёзилган расмий плакатлар пайдо бўлди
11.12.2017 09:37,  
5

Кобул кўчаларида ўзбек тилида ёзилган расмий плакатлар пайдо бўла бошлади. “Олдин бундай ёзувларни кўрмас эдингиз. Ушбу ташаббус Афғонистон президенти саройи идораси томонидан амалга оширилмоқда. Масалан, мана бу плакат давлат лавозимидаги шахслар томонидан йўл қўйилган исрофгарчиликка таалуқли.

Ушбу ишлар амалга оширилишидан асосий мақсад — Афғонистонда яшаётган ҳар бир миллат бизнинг ташаббусларимиздан огоҳ бўлсин, — дейди  президент саройи идораси вакили.  

Идора вакили сўзларига кўра, ушбу каби плакатлар нафақат Кобул кўчаларида, балким бошқа шаҳарларда ҳам пайдо бўлади. Ундан ташқари Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ҳам ушбу тажриба қўлланилади. Лекин энг асосийси ушбу тажриба — келажакда одатий меъёрга айланади.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон президенти Ашраф Ғани олдин Афғонистонда нисбатан кам сонли миллатларга тегишли бўлган ўзбек ва туркман тилларини ривожлантиришга эътибор беришга ваъда берган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан