Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистон хавфсизлик мақсадида Афғонистон билан чегаранинг бир қисмини ёпди
14.12.2017 12:47,  
4

Тожикистон Афғонистон билан чегаранинг бир қисмини вақтинча ёпди, деб хабар берди Тожик телеграф агентлиги ўз манбасига таяниб.

"Тожикистон ҳукумати хавфсизлик мақсадида Афғонистон билан чегаранинг катта қисмини — Шамсиддини Шоҳин туманидан Тоғли Бадахшон мухтор вилоятигача бўлган қисмини ёпди", — деди агентликка Хатлон вилоятидаги манба.

Панж дарёси устидаги бешта кўприкда ҳаракат тўхтатилган, битта назорат ўтказув пункти ёпилган.

Илгарироқ Афғонистоннинг Бадахшон вилояти губернатори Аҳмад Файсал Бекзод Тожикистон билан чегара ёпилганини тасдиқлаганди. Бироқ Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари бош бошқармаси матбуот котиби Муҳаммад Улуғхўжаев чегара ёпилиши ҳақида расман фармойиш бўлганлигини инкор этди.

Аҳмад Файсал Бекзоднинг айтишича, ҳозирда Бадахшон вилояти аҳолиси қишда Тожикистондан озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш имкониятидан маҳрум бўлиб қолмасликлари учун чегарани очиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Чегара ёпилишига тожик чегарачиларининг афғон наркоконтрабандачилари билан тўқнашуви сабаб бўлган. Тўқнашувда "Шўрообод" чегара отряди командири ҳалок бўлган, тўрт чегарачи яраланган. Чегара бузувчилар йўқ қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан