Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистон бугундан бошлаб МДҲга раис бўлади
1.01.2018 10:18,  
5

МДҲга раислик 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб Тожикистонга ўтди. Тожикистон президенти Имомали Раҳмон декабрда Москвада ўтган саммитда Ҳамдўстлик таркибида мамлакати ҳарбий-техник ҳамкорликни мустаҳкамлаши, ташқи чегаралардаги хавфсизликка диққат қаратишини маълум қилганди. Бундан ташқари, террорчилик, экстремизм ва наркотикларнинг ноқонуний айланишига эътибор қаратилади.

МДҲнинг ижрочи котиби Сергей Лебедев 2018 йилда МДҲ доирасида эркин савдо хизматлари юритиш бўйича шартнома имзоланишини назардан соқит қилмайди.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги собиқ ССРИ давлатларининг аксариятини ўзида жамлаган тузилма бўлиб, 1991 йилнинг 8 декабрида Белоруссия, Украина ва Россия томонидан ташкил этилган. Шу йилнинг 21 декабрида МДҲга Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон қўшилган. 1993 йилнинг 22 январида Минксда ўтказилган МДҲ саммитида Ҳамдўстлик низоми қабул қилинган.

Кузатувчилар МДҲ кўпроқ амалий эмас, рамзий тузилмага айланиб қолганини таъкидлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан