Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ФВВ: Ўзбекистонга Кавказ минтақасидан нам ва совуқ ҳаво оқимлари кириб келади
3.01.2018 13:22,  
3

4-5 январь кунлари Кавказ минтақасидаги нам ва нисбатан совуқ ҳаво оқимлари Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши кузатилади. Бу ҳақда Ўзгидромет маълумотига таяниб ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига совуқ ҳавонинг кириб келиши натижасида ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқдан 3 даража совуққача пасайиши ва ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.

Қамчиқ довонида об-ҳаво ўзгарувчан, вақти-вақти билан қор ёғади, ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даражагача совуқ бўлади.

ФВВ Қамчиқ довони бўйлаб ҳаракатланадиган транспорт воситалари ҳайдовчиларини эҳтиёт чораларини кўришга чақирмоқда ҳамда зарур ҳолларда довонда ташкил этилган туну кун фаолият кўрсатувчи постларга мурожаат қилиш мумкинлигини билдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан