Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўқитувчиларни калтаклаган ҳоким лавозимини тарк этди
9.01.2018 11:56,  
12

Мактаб директорларини калтаклаган Сайхунобод туман ҳокими Носиржон Эгамбердиев ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзди, дея маълум қилди туман ва вилоят маъмурияти вакиллари. У мазкур лавозимда 2016 йил октябридан буён фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Сентябрда интернет тармоғида ҳокимнинг маҳаллий мактаблар директорларини ҳақоратлаб, калтаклагани тасвирланган  видеоролик эълон қилинди. Айни пайтда прокуратура хизмат текширувини олиб бормоқда.

Сайхунобод туманига Мирзаобод туманининг собиқ ҳокими Ботир Мирзақулов раҳбар лавозимига тасдиқланган. Ўз навбатида Мирзаобод туманига Сирдарё вилояти прокуратурасининг қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчиликнинг ижро этилиши устидан назорат бўлимининг собиқ бошлиғи Ҳамидулла Абдуллаев ҳоким бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан