Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон лойиҳа қиймати 11,2 миллиард доллар бўлган Афғонистондаги темир йўл қурилишида иштирок этади
24.01.2018 00:09,  
11

Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров Кобулда Мозори Шариф – Ҳирот темир йўлининг қурилишини муҳокама қилди. 

Қўчқоровнинг сўзларига қараганда, лойиҳани баҳолаш ишлари якунланган, айни пайтда унинг Ўзбекистон тижорат банклари ҳамда Осиё инфраструктур инвестициялар банки томонидан молиялаштирилиши борасида музокаралар бормоқда.

Темир йўл қурилиши Афғонистон ва Ўзбекистон учун, шунингдек, бошқа давлатлар учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Лойиҳанинг амалга оширилиши Афғонистондан Хитойга Андижон орқали уч кунда етиб олиш имконини беради.

Ўз навбатида, Ашраф Ғани мамлакатлар ўртасида инфраструктуралар бўйича ҳамкорликнинг кенгайиши аҳоли турмуш тарзини яхшилаш ва минтақани ривожлантириш имкониятини беришини таъкидлаб ўтди.

Лойиҳа қиймати 11,2 миллиард долларни ташкил этиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан