Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ёрдам кўрсатилмоқда
3.02.2018 18:46,  
4

Тошкент шаҳрида об-ҳавонинг кескин совиб кетиши муносабати билан Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати бригадаси шахсий таркиби тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда шаҳар ҳудудида маълум бир яшаш жойига эга бўлмаган фуқароларга ёрдам кўрсатмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, 2018 йил 2 февралдан 3 февраль кунига қадар юқорида кўрсатиб ўтилган тоифадаги 30 нафар шахс жойлардаги тиббий муассасаларга жойлаштирилиб, уларга малакали биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, иссиқ овқат ҳамда ётоқ жойи билан таъминландилар.

Матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур йўналишдаги тадбирларни ўтказиш давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан