Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон президенти Ўзбекистон билан чегара делимитациясини тезлаштириш бўйича топшириқ берди
6.03.2018 14:10,  
3

Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегараларидаги муаммоли масалалари бўйича делимитация ишларини тезлаштириш тўғрисида топшириқ берди, деб хабар қилди Қирғизистон президенти матбуот хизмати.

Жээнбеков давлат чегаралари хизмати раиси Уларбек Шаршеев ва чегараларни делимитацияси масалалари бўйича давлат махсус вакили Курбанбай Искандаров билан учрашди.

"Давлат чегарадаги вазият, шунингдек назоратдан-ўтказиш пунктлари иш фаолиятини такомилаштириш масалалари муҳокама қилинди. Президент Сооронбай Жээнбеков Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегараларида олиб борилаётган делимитация ишларини тезлаштириш ҳақида топшириқ берди", — дейилган хабарда.

Искандаровнинг сўзларига кўра, ўзбек-қирғиз давлат чегара участкаларида қолган жойлар бўйича жадал равишда ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, 2018 йил март ойида Тожикистон чегарасида келишилмаган жойлар бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.

Қирғизистонда Ўзбекистон билан чегарасида 20 тага яқин келишилмаган участкалар бор, улар ичида чегара олдидаги Андижон сув омбори ва иккита ўзбек анклав ҳудудлари. Тожикистон билан эса 70 та участкалар бўйича келишиш зарур.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан