Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ислом тараққиёт банки Ўзбекистондаги фирмаларга кредит сифатида қарийб 100 миллион доллар беради
12.03.2018 15:29,  
256

Ўзбекистон инвестиция давлат қўмитаси ва Халқаро ислом савдо-молиявий корпорация (ITFC — Ислом тараққиёт банки тузилмасига киради) 100 миллион доллар кредит тақдим этиш бўйича шартнома имзолашди, деб хабар қилди  ушбу қўмита матбуот хизмати.

"Шартнома доирасида ITFC Ўзбекистон компанияларига икки йил давомида 100 миллион долларлик қисқа муддатли кредитлар берилади", — деб таъкидлади суҳбатдош.

Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган давлатлар билан савдо-молиявий соҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида кредит маблағлари йўналтирилади.

"Ушбу шартнома ислом давлатлари Ўзбекистон кичик ва ўрта бизнес шартномалари учун молиявий-савдо ресурларидан фойдаланиш имконини беради", — деб қўшимча қилишди қўмитада.

2003 йилда Ўзбекистон Ислом тараққиёт банки аъзоси бўлди. Ўзбекистон томони маълумотларига кўра, бугунги кунда банк республикага соғлиқни сақлаш, таълим, ирригация ва мелиорация, энергетика, сув таъминоти, коммунал хўжалик, йўл инфратузилмасини ривожлантириш, кичик ишбилармонликни қўллаб-қувватлаш бўйича 26 та лойиҳа учун 1,4 миллиард доллар ажратди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан