Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” музокаралари учун шароит яратишга тайёр
27.03.2018 11:45,  
2

Ўзбекистон Афғонистон ҳукумати ва қуролланган мухолифат орасида, биринчи навбатда “Толибон” орасида тўғридан-тўғри музокаралар бошлашни таклиф қилди. Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев  Тошкентда бугун бўлиб ўтаётган "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик" номли юқори даражадаги халқаро анжуман очилишида хабар қилди.

“Афғонистон ичида марказий Ҳукумат ва қуролланган мухолифат орасида, авваломбор “Толибон” ҳаракати билан, дастлабки шартларсиз тўғридан-тўғри суҳбатни бошлаш керак”, — деди Ўзбекистон президенти Анжуман очилиш маросимида.

Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари Афғонистон ҳукумати ва Толибон орасида ана шундай суҳбат ва музокаралар ўтказиш учун ўз ҳудудида барча шароитларни яратишга тайёр эканини билдирди.

"Афғонистоннинг тинч келажаги учун жавобгарликни ҳис қилган ва ўзбек ва афғон халқларининг азалий дўстона муносабатларини ҳисобга олган ҳолда, ушбу тинчлик жараёнининг ҳар қандай босқичида Афғонистон ҳукумати ва "Толибон" ҳаракати музокаралари учун Ўзбекистон ҳудудида барча керакли шароитларни яратишга тайёрмиз", — деди Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев айтишига қараганда, Афғонистон уруши ташқаридан бошланган, афғон хақининг ўзи эса буни истамаган. “Афғон уруши четдан бошланган ва олиб борилаётган урушдир. Бу афғон халқининг танлови эмас”,  - деди Мирзиёев.

Шунингдек, Мирзиёев айтишига қараганда, бугунги кунда гуруҳлар орасида мавжуд  саволлар олдинда турган музокарларда муҳокама мавзулари бўлиши мумкин. Сиёсий жараённи эса имкон қадар тезроқ бошлаш керак. 

“Афғонистон ички сиёсий жараёнининг бошланишини орқага суриб бўлмайди. Бу яна кўплаб одамларнинг умрига зомин бўлиши мумкин”, — деди Ўзбекистон президенти.

Тошкент анжуманида Афғонистон президенти, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Туркия ТИВ раҳбарлари, Европа Иттифоқининг хорижий масалалар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Афғонистондаги БМТ махсус вакили,  АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари иштирок этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан