Тошкентда йўқолган 6 ёшли бола ўлик ҳолда топилди

23.04.2018 | Ўзбекистон | 4298

23 апрель куни эрталаб олти ёшли Абдуллоҳ Алишеровнинг жасади топилди, деб хабар беради пойтахт ИИББ матбуот хизмати. Бола 14 апрелдан буён Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қидирилаётганди.

Абдуллоҳ ўз уйи ёнидан оқиб ўтувчи, Учтепа туманидаги Қорақамиш дарёси қирғоғидан топилган.

Дастлабки текширув натижасига кўра, бола танасида ўлимга сабаб бўлувчи зўрлик аломатлари аниқланмаган. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.