Тошкентдаги Бўзсув каналидан аёл кишининг жасади топилди

15.05.2018 | Жамият | 2583

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги "Ўзбекгидроэнерго-1" АЖ ҳудудидан оқиб ўтувчи юқори Бўзсув канали бўйида аёл кишининг жасади топилди.

"Аёлнинг ёши тахминан 25-30 да, бўйи 167-169 сантиметр бўлиб, алоҳида белгилари йўқ. Тананинг бўйнида қора тери тасмали учбурчак шаклдаги кулранг темир тақинчоқ, шунингдек, қизил бантикли, резина матоли тўғноғич, қўлида бинафша рангли маникюр аниқланган", — дейилган Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарида.