Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда "шапка" сўраган автосалон директори ва унинг шериги қўлга олинди
19.05.2018 13:29,  
2

Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бўлими ходимлари пора эвазига автомобил таклиф қилган шахсни қўлга олиш бўйича операция ўтказди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Пойтахтлик икки шахс "Нексия-3" русумли автомобилни 3 минг доллар устама ҳақ эвазига қисқа муддатда етказиб беришни таклиф қилгани, улардан бири бевосита шу соҳага алоқадор шахс эканлиги аниқланган", — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Олиб борилган тезкор тадбир натижасида талаб қилинган суммани олаётган вақтда ижтимоий фондлардан бирининг ишчиси, 63 ёшли Аброр.Г ҳамда унинг шериги — "Ўзавтотеххизмат" МЧЖ автосалонларидан бирининг директори Муҳаммадали.У (исмлар ўзгартирилган) қўлга олинган.

Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-модда 2-қисми ("фирибгарлик") ва 211-модда 2-қисми ("пора бериш") бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан