Фарғона водийсида 23 май куни кучли сел келиш хавфи мавжуд

22.05.2018 | Ўзбекистон | 2872

Эртага, 23 май куни Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сeл кeлиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Об-ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилади, айрим жойларда ёмғир кучли ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин”, - дейилади хабарда.

ФВВ аҳолидан эҳтиёт чораларини кўришни ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50 "тезкор рақам”ига мурожаат этишни сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ республика ҳудудида юз берган сел тошқинлари оқибатида кўплаб аҳоли эвакуация қилинганди.