Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Толибон билан амалий учрашувлар ўтказилганини билдирди
18.06.2018 19:50,  
1

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз расмий сайтида Толибон ҳаракатининг юқори даражали вакиллари билан алоқа ўрнатиб¸ улар билан амалий учрашувлар ўтказилганини хабар қилди.

Қачон ва қаерда ўтказилгани аниқ айтилмаган бу учрашувлар¸ расмий баëнотган кўра¸ 27 март куни Афғонистон бўйича Тошкентда ўтказилган халқаро конференцияда эришилган келишувлар асосида ташкил этилган.

Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш ва бу мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ëрдам беришга қаратилган ҳаракатлар доирасида¸ Тошкент дипломатик идорасининг билдиришича¸ Афғонистон¸ АҚШ¸ Хитой¸ Россия¸ шунингдек Афғонистон бўйича Евроосиë мулоқот гуруҳига кирувчи давлат ҳукуматлари билан ҳам қатор маслаҳат учрашувлари ўтказилган.

Расмий баëнотда¸ Толибон ҳаракати ва Афғонистон ҳукумати ўртасида Рамазон ҳайити муносабати билан эълон қилинган уч кунлик сулҳ олқишланган ва президент Ашраф Ғанининг ўзаро ҳужумларни бутунлай тўхтатиш ҳақидаги ташаббусининг толиблар томонидан ҳам қабул қилинишига умид билдирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан