Тожикистон пойтахтидаги халқаро аэропортда Ўрта Осиёдаги энг йирик юк терминали ишга тушди

25.06.2018 | Ўзбекистон | 2389

25 июнь куни Тожикистон пойтахтидаги Душанбе халқаро аэропортида юк терминалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида чиқиш қилган Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзодага кўра, ушбу терминал йилига 20 минг тоннадан ортиқ юкни ташиш имконига эгадир.

Жаноб Расулзоданинг таъкидлашича, Душанбе халқаро аэропортидаги юк терминали Марказий Осиёда энг катта терминал ҳисобланади.

Мазкур терминал Япония халқаро ҳамкориликлар агентлиги ёки ЖАЙКАнинг 28 миллион доллар миқдоридаги молиявий ёрдами билан қурилди.

Тожикистон расмийларига кўра, Марказий Осиё давлатлари Душанбе халқаро аэропортидаги юк терминалидан транзит сифатида фойдаланишлари мумкин.