Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






9 ойлик боланинг танасига игналарни унинг онаси санчгани маълум бўлди
8.07.2018 13:06,  
14

Тожикистоннинг Рудакий туманига қарашли Сарикишти қишлоғида яшовчи 26 яшар аёлни милиция ходимлари қамоққа олди. Унинг шахси тергов манфаатларини ўйлаб сир тутилмоқда. Аёл 9 ойлик боласининг танасига 10 та игнани санчганликда айбланмоқда. Бола саломатлиги хавф остида қолган. Суриштирувлар да аёл шу йўл билан Россияда қолиб кетган эрини қайтармоқчи бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда “Sputnik" хабар тарқатди.

Душанбедаги Караболо тиббиёт маркази врачлари боланинг бош чаноғи, бурун пастки қисми, оёқлари, бўйни, кўкрак қафасида, жами 10 та игна мавжудлигини аниқлашди. Жарроҳлик амалиёти натижасида игналарнинг 6 таси олиб ташланди. Тўрттасини қайта жарроҳлик амалиёти ташкил этиш йўли билангина олиб ташлаш мумкин экан. Мутахассислар айтишича, агар шу игналарни бола ютганда, ичак ва бошқа ички аъзоларига жиддий зиён етган бўлар эди.

Ҳозирги кунда аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан