Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Малика» савдо мажмуасида сотувчиларга пичоқ урган Саиднўъмон Акбаровни ушлаш чораси кўрилди
13.07.2018 19:29,  
4

12 июль куни Тошкентдаги «Малика» савдо мажмуасида телефон сотувчиларига пичоқ билан жароҳат етказган Саиднўъмон Акбаровни ушлаш чораси кўрилди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ҳабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, муқаддам судланган Саиднўъмон Акбаров «Малика» савдо мажмуаси автотураргоҳида ўзаро жанжал оқибатида телефонлар сотувчилари Х.С., А.А. ва Ж.М.га пичоқ билан жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган.

Натижада олган жароҳатлари сабабли Х.С., А.А., Ж.М. касалхонага ётқизилди. Саиднўъмон Акбаровни эса ушлаш чоралари кўрилган.

Тошкент ИИББ Саиднуъмон Акбаровни кўрган, у ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлган фуаролардан ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки «102» телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришни сўради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан