Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент ИИББ бухоролик фирибгар Жульетта ҳақида хабар берди
13.08.2018 12:40,  
2

Ўзбекистонда фуқароларни хорижга жўнатишни ваъда қилган шахсга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати.

Таъкидланишича, ички ишлар органларига Яшнобод туманида яшовчи 61 ёшли Д. Раъно ариза билан мурожаат қилиб, аёл ўз аризасида Х.Жулеттага нисбатан қонуний чора кўришларини сўраган.

Маълум бўлишича, Х. Жулетта аёлнинг ўғлини Кореядаги автозаводлардан бирига ишга жойлаб қўйиш эвазига 1500 АҚШ долларини олиб, ваъдасини бажармаган.

Тергов ишлари давомида асли Бухоро вилоятида яшовчи 55 ёшли Жульетта ҳеч қаерда ишламаслиги ва фуқароларни хорижга ишга жўнатиш ваколатига эга эмаслиги маълум бўлади. Шунингдек, гумонланувчининг тан олишича, Д.Раънодан олган пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан гумондорнинг худди шу турдаги яна бошқа жиноятларга ҳам алоқаси борлиги аниқланган. Жумладан, Х.Жулеттанинг ваъдасига учган яна олти нафар шахс айни вақтда ариза билан ички ишлар органларига мурожаат қилган. Жабрланганлар орасида Тошкент шаҳридан ташқари, Навоий ва Бухоро вилоятида яшовчи фуқаролар ҳам бор.

Гумонланувчидан кўрилган зарарнинг умумий миқдори 9 минг АҚШ долларини ташкил этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан