Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистон Афғонистон чегарасидаги назорат-ўтказув пунктини ёпди
15.08.2018 13:29,  
7

Тожикистон “Кокул” назорат-ўтказув пунктини вақтинча ёпди, деб хабар қилди Тожикистон Чегара қўшнлари матбуот хизмати бошлиғи Мухаммад Улуғхўжаев.

Бироз олдин, Тожикистоннинг хатлон вилоятига чегарадош бўлган Афғонистоннинг Ойхоним уезди Толибон ҳаракати томонидан эгаллаб олингани маълум бўлган эди.

“Кокул” назорат-ўтказув пункти вақтинча ёпилган. Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарадош ҳудудида Толибон ҳаракати фаоллашувига қарамасдан, чегарасида вазият тинч”, - деди Улуғхўжаев.

Улуғхўжаев айтишига қараганда, Тожикистон чегарачилари Афғонистондаги вазиятни кузатиб боришмоқда.

“Айни дамда Афғонистон томонидан Тожикистонга нисбатан ҳеч қандай тажовузкор ҳаракатлар сезилгани йўқ. Чегаранинг ушбу бўлагида ҳеч қандай қонунбузарлик ёки ноқонуний кесиб ўтиш ҳаракатлари сезилгани йўқ”, - деди матбуот хизмати бошлиғи.

Шунингдек, Улуғхўжаев чегаранинг ушбу қисмига ҳозирча ҳеч қандай қўшимча кучлар жойлаштиришга эҳтиёж йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ва Афғонистон чегарасида айни дамда олтита назорат-ўтказув пунктлари жойлаштирилган. Бугунги кунда улардан бештаси одатий тартибда ишламоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан