Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳрида юз берган босқинчилик юзасидан гумонланувчи қамоққа олинди
20.08.2018 17:34,  
3833

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбланаётган Бекзод Нуритдиновга нисбатан Тошкент шаҳар Учтепа туман прокуратурасининг «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси кўриб чиқилди ва қанотлантирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди расмий вакили Азиз Обидов маълум қилди.

Бекзод Нуритдинов 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — ўрта, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судининг 2018 йил 17 августдаги ажримига муфовиқ айбланувчи Б. Нуритдиновга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан