Nokia 216 номли янги телефоннинг олд ва асосий камералари бўлади. Батареяси кучли. Майкрософтчилар Нокиа бренди жаҳон бозорида ўз ўрнига эгалигидан умид қилмоқда.
Microsoft ишлаб чиқарган Lumia оммалаша олмади ва компанияга катта фойда келтирмади. Сўнгги пайтда эса савдоси икки баробарга камайиб кетди. Шундай вазиятда оддий телефон савдоси баракалироқ кўринмоқда. Microsoft кам тараққий этган давлатлар бозорига оддий телефон билан чиқишни режалаштирмоқда.