Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар ижтимоий тармоқлардаги шизофреникларни аниқлайди
31.10.2016 09:19,  
26

Кембриж университетининг олимлари ижтимоий тармоқдаги статуси, фотосурати ва лайклари асосида шахснинг шизофренияга чалинганлигини аниқловчи услуб ишлаб чиқди.

Planet Today хабарига қараганда, ушбу дастур юз ифодаси, статус мазмунини таҳлил қилади. Мутахассислар аҳолининг даволанишга маблағи йўқ ижтимоий ҳимояланмаган вакилларига бу технология ёрдамлашади деб ҳисоблайди.

Аввалроқ, олимлар шизофрения инсон мияси эволюциясининг натижасидир, деган хулосага келган.

Маълумот учун: Шизофрения кўпинча одамови, камгап, ҳиссиётлари суст кишиларда ривожлангани учун ҳам улар атрофидаги кишиларда анча вақтгача ҳеч қандай шубҳа уйғотмайди. Бемор, одатда, тез толиқиш, қувват, ғайрат ва ҳавас пасайганидан шикоят қилади, уни фаоллаштиришга жавобан, серзарда ва инжиқлик қилади. Бу касалликнинг ўзига хос астения ҳолатидир. Бу ҳолат бошланишида ўзига хос ҳиссий бузилишлар, кайфиятнинг бесабаб ўзгариши, лоқайдлик, ваҳимага тушиш кузатилади. Одамовилик (аутизм) кучаяди, бемор жамиятдан бутунлай четлашиб қолади; инжиқлик, ўчакишиш, сабабсиз ваҳимага тушиш кучаяди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан