Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон дори-дармон харид қилиш борасида Россияга мурожаат қилди
26.11.2016 08:06,  
10

Ўзбекистон Россиядан дори-дармон етказишда кўмак сўради. Ўзбекистон асосий дори-дармонларга эҳтиёж сезмоқда, бироқ валюта курсидаги муаммолар сабабли Россия фармацевтик компаниялари Ўзбекистон бозорини эгаллашга ҳозирча тайёрмаслар, деб айтмоқдалар мутахассислар. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2016 йил 10 ноябрдаги мактубида Россиядан дори-дармон ва тиббий буюмлар харид қилишда ёрдам кўрсатиш сўралган. Бу ҳақда ушбу мактубнинг нусхасига эга бўлган "РБК" нашри хабар бермоқда. Ушбу мактубга 167 та дори ва 22 та тиббий буюм номидан иборат рўйхат илова қилинган. 

Мактубда вазирлик Россиянинг мутасадди идораларидан ушбу рўйхатни Россия фармацевтик компанияларига топширишни сўраган. Тошкентнинг фикрича, Россия компаниялари бу сўровга жавоб қайтариб, дори-дармонлар бўйича ўз таклифларини тақдим қилишлари керак.

Ўзбекистон валюта конвертациясидаги муаммолар сабабли зарурий тиббий маҳсулотлар харид қилишда мураккабликларга дуч келгани туфайли шундай мактуб билан мурожаат қилган, деб тушунтирмоқда Россия фармацевтика ишлаб чиқарувчилари уюшмаси бош директори Виктор Дмитриев "РБК" нашрига.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан