Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пойтахтда ахлат қутиларига эҳтиёж 12228 та, бироқ 7414 та ўрнатилган
13.01.2017 00:27,  
91

Чиқиндиларни махсус қутиларга ташлаш кераклиги ҳақида жуда кўп гапирилган, мақолалар ёзилган, кўрсатувлар тайёрланган. Ахлатни дуч келган жойга ташлаб кетиш – тарбияисизлик, бировнинг меҳнатини ҳурмат қилмаслик. Бироқ чиқинди ташлаш учун махсус идишлар бўлмасачи?
 
Биргина Тошкент шаҳри бўйича ахлат қутиларига бўлган эҳтиёж 12228 дона бўлиб, бугунги кунда шулардан 7414 таси ўрнатилган, холос.  2016 йилнинг ўзида пойтахт Тошкентга 3090 дона ахлат қутиси ўрнатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ерсувназорат бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нўмонжон Шакиров маълум қилди, деб ёзади "Qalampir" сайти.
 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги,  Тошкент шаҳар ҳокимияти билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри кўчалари, хиёбонлар, майдонларига ахлат қутиларини жойлаштириш ҳамда назорат қилиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиққан.  
 
Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги Шаҳар марказий кўчаларидан фойдаланиш,  уларни сақлаш ва таъмирлашга ихтисослаштирилган бошқармаси балансидаги шаҳар жамоат транспорти қатнайдиган 78 та кўчада оралиқ бекатлари 402 та, Туман ободонлаштириш бошқармалари балансидаги 230 та кўчаларда оралиқ бекатлари 598 та бўлиб, уларнинг жами узунлиги 648,4 километрни ва оралиқ бекатлар сони 1000 тани ташкил этмоқда.
 
“Чиқинди ташлаш қутиларини ўрнатиш оралиқ масофаси коммунал хўжалик хизматлари томонидан мустақил белгиланади ва аҳоли гавжум жойларда ҳар 50 метрда, аҳоли кам қатнайдиган жойларда кўпи билан ҳар 100 метрда ўрнатилиши белгиланган.
 
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 3 сентябрдаги фармони билан Марказий авария диспетчерлик хизмати корхонасига чиқинди ташлаш қутиларини тайёрлаш учун зарур материаллар харид қилишга 100 млн сўм маблағ ажратилди.  Мазкур маблағдан 3100 дона ахлат қутилари тайёрлашга буюртма берилди”, дейди Нўмонжон Шакиров.
 
Маълумот учун, Тошкент шаҳри ҳудудидаги чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги ихтисослаштирилган бошқармалар ва Туман ободонлаштириш бошқармалари ҳозирги вақтда 113 дона трактор,  281 дона прицеп ва 120 дона автомашина (чиқинди ташувчи,  самосвал ва бортли)лар мавжуд.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан