Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эмомали Раҳмон кеча ишдан бўшатилган Душанбе мэрини "Олтин тож" ордени билан мукофотлади
13.01.2017 15:08,  
10

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳрининг собиқ мэри Махмадсаид Убайдуллоевни биринчи даражали "Заринтож" (Олтин тож) ордени билан мукофотлаш ҳақида буйруққа имзо чекди.

Хабарда таъкидланишича, Убайдуллоев ушбу шарафли мукофотни Тожикистоннинг Бош вазири Қоҳир Расулзода қўлидан қабул қилиб олган. Тадбир Душанбенинг янги маъмуриятини халққа таништириш маросими доирасида ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 64 яшар Убайдуллоевни эгаллаб турган лавозимидан озод қилган эди. Душанбе мэри, қарийб 20 йиллик фаолиятидан сўнг истеъфога чиқарилди, деб ёзган нашр. Убайдуллоев ўрнини Раҳмоннинг тўнғич ўғли — 29 яшар Рустам Эмомали эгаллади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан