Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эмомали Раҳмон Тожикистондаги ҳар бир хонадонни 24 соат ўчмайдиган электр токи билан таъминлади
14.01.2017 20:01,  
6

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон республикада электр токига бўлган чеклов тўлиқ олиб ташланганини эълон қилди, деб хабар қилмоқда Спутник нашри.

"Аҳоли ҳаёт тарзини яхшилаш, республикадаги ишлаб-чиқариш корхоналари ва бошқа ижтимоий-иқтисодий соҳаларни яхшилаш мақсадида, 2017 йилнинг 14 январ санасидан бошлаб электр қувватига қўйилган чеклов тўлиқ олиб ташланади. Яъни аҳоли, мамлакатдаги ижтимоий муассасалар ва ишлаб-чиқариш корхоналари суткасига 24 соат электр-қуввати билан таъминланади", — дейилади хабарда.

Хабарда таъкидланишича, Тожикистон электр энергияси мустақиллигига эришиш учун амалга оширилаётган махсус дастур туфайли бундай натижага эришилган.

Нашр шунингдек, Тожикистонда "Жануб — Шимол" 500-киловольтлик элекр узатиш тармоғи, яъни республиканинг ягона энергетик тизими яратилгани ҳақида айтиб ўтган.

"Эмомали Раҳмон, ўз чиқишида, шунингдек, 2016 йилнинг охирида "Душанбе-2" Иссиқликэлектрмаркази фойдаланишга топширилгани, ҳамда Роғун гидроэлектростанция қурилиши учун Вахш дарёси ўзани тўсилгани ҳақида гапирди", — деб хабар қилган нашр.

Таъкидланишича, Тожикистон президенти ўз нутқи якунида республика фуқароларига мурожаат қилиб, улардан электр қувватига тежамкорлик билан муносабатда бўлишларини, беҳудага сарф қилмасликлари ҳамда свет пулини ўз вақтида тўлашларини сўраган.
 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан